Валюта курслари 16/10/2025
$1 – 12233.67
UZS – 0.4%
€1 – 14233.88
UZS – 1.08%
₽1 – 154.84
UZS – 1.48%
Қидириш
Лазиз Қудратов Лондонда Британия молия институтлари билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида қатор учрашувлар ўтказди

Лазиз Қудратов Лондонда Британия молия институтлари билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида қатор учрашувлар ўтказди

Лазиз Қудратов Лондонда Британия молия институтлари билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида қатор учрашувлар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 13–14 октябрь кунлари Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга расмий ташрифи доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг етакчи молиявий институтлари ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор музокара ва учрашувлар ўтказди.

Музокараларда инфратузилмавий ва саноат соҳаларини ривожлантириш, экспорт молиялаштириш, энергетика ва «яшил» иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, халқаро бозорларда молиявий инструментларни чиқариш ва муомаласини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Алоҳида эътибор давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштириш, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилди.

Ташриф доирасида вазир инвестиция-банк сектори, йирик молиявий гуруҳлар, тўғридан-тўғри инвестиция жамғармалари ва халқаро экспорт-кредит агентликлари вакиллари билан ҳам учрашди. Томонлар молиявий интеграцияни чуқурлаштириш, савдо механизмларини ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Дастур якунида ИССВ раҳбари “Янги Ўзбекистон - улкан имкониятларга эга йирик мамлакат” номли инвестиция роад-шоусида қатнашди. Тадбирда олиб борилаётган ислоҳотлар ва иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишлари тақдим этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг