Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 27/04/2025 Лазиз Қудратов Корея-Ўзбекистон ишбилармонлар уюшмаси раиси ўринбосари билан учрашиб, янги лойиҳаларни муҳокама қилди

Лазиз Қудратов Корея-Ўзбекистон ишбилармонлар уюшмаси раиси ўринбосари билан учрашиб, янги лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 25 апрель куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Корея-Ўзбекистон ишбилармонлар уюшмаси раиси ўринбосари Ким Чанг Кюнг билан учрашди.

Суҳбатда шаҳарсозлик, савдо ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Хорижий томон конструктив суҳбат учун миннатдорлик билдириб, инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга катта қизиқиш билдирди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар лойиҳани амалга ошириш механизмлари ва муддатларини келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг