Лазиз Қудратов Жиззах вилоятидаги инвестиция лойиҳалари билан танишди

Лазиз Қудратов Жиззах вилоятидаги инвестиция лойиҳалари билан танишди

Лазиз Қудратов Жиззах вилоятидаги инвестиция лойиҳалари билан танишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов устувор аҳамиятга эга лойиҳаларнинг амалга оширилиш жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Вазирлик раҳбари хорижий сармоя иштирокидаги қатор корхоналар фаолиятини кўздан кечириб, ҳудудда замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда янги қувватларни ишга тушириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Ташриф якунида эришилган жорий кўрсаткичлар муҳокама қилиниб, вилоятнинг инвестициявий салоҳиятини янада юксалтириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг