Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Лазиз Қудратов инвестиция ва савдо ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида АҚШга ишчи ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 20-21 октябрь кунлари АҚШга амалга оширилган ишчи ташрифи доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов инвестиция ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор самарали учрашувлар ўтказди.
Ташриф якунларига кўра, қўшма лойиҳаларни ривожлантириш ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди. Бу эса Америка бизнес ҳамжамиятининг Ўзбекистонга бўлган катта қизиқишини яна бир бор намоён этди.