Валюта курслари 30/09/2025
$1 – 12067.76
UZS – -0.58%
€1 – 14141.00
UZS – -0.25%
₽1 – 145.64
UZS – 0.19%
Қидириш
Лазиз Қудратов Германиянинг етакчи компаниялари ва молия институтлари билан бир қатор музокаралар ўтказди

Лазиз Қудратов Германиянинг етакчи компаниялари ва молия институтлари билан бир қатор музокаралар ўтказди

Лазиз Қудратов Германиянинг етакчи компаниялари ва молия институтлари билан бир қатор музокаралар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 29 сентябрь куни Германияга ташриф доирасида бўлиб ўтган Жаҳон халқаро молия марказлари альянсининг йиллик йиғилиши чоғида ИССВ раҳбари Лазиз Кудратов бизнес форумларда иштирок этди ҳамда альянсга аъзо давлатларнинг расмийлари ва йирик компания ҳамда молиявий институтлар раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказди.

Ташриф дастуридан "Deutsche Bank" ва "Frankfurt Main Finance" раҳбарияти билан музокаралар ўрин олди. "Frankfurt Main Finance" билан Ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжат молия секторини ривожлантириш ва институционал ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган. Шунингдек, Ветнам Бош вазирининг биринчи ўринбосари Нгуен Ҳоа Бинҳ билан икки томонлама учрашув ўтказилиб, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Алоҳида эътибор "Franklin Templeton" билан "Uzbekistan National Investment Fund" форуми доирасида йирик қўшма лойиҳаларни молиялаштириш масалаларига қаратилди. Шунингдек, энергетика, инфратузилма ва коммуникациялар, молия, шаҳарсозлик ва саноат ишлаб чиқариши соҳаларида фаолият юритувчи йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Ташрифнинг муҳим тадбирларидан бири «Commerzbank» билан "Growth Partner Uzbekistan — Strategy, Projects, Performance" бизнес-форуми бўлиб, унда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳамда самарали лойиҳа молиялаштириш механизмларидан фойдаланиш асосидаги янги ташаббуслар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон делегациясининг Германиядаги фаолияти давом этмоқда, янги ҳамкорлик йўналишларини қамраб олиниб, шериклик алоқалари янада мустаҳкамламоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг