Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 24/04/2025 Лазиз Кудратов Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Лазиз Кудратов Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 22 апрель куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Уфук Улуташ ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда кейинги беш йилда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,4 баробар ошгани, мамлакатимизда турк капитали иштирокидаги корхоналар сони қарийб 2 мингтага етгани мамнуният билан қайд этилди.

Шу билан бирга, минтақавий ҳамкорлик даражаси ва икки мамлакат иқтисодиётларининг салоҳияти савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун фойдаланилмаётган улкан имкониятлардан далолат беради.

Шулардан келиб чиққан ҳолда томонлар, биринчи навбатда, икки давлат ўртасида имзоланган имтиёзли савдо шартномаси доирасида маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга келишиб олдилар. Шунингдек, келгуси йилларда ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш мақсадида мувофиқликни баҳолаш соҳасида келишув имзолаш бўйича келишувга эришилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни баҳолар экан, элчи Туркиянинг позицияси ўзгаришсиз қолаётганини таъкидлади - қисқа вақт ичида Ўзбекистонда инвесторлар учун ноёб шароит ва имкониятлар яратилди.

Шу нуқтаи назардан, инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва салоҳиятли турк инвесторларини мамлакатимизга жалб этиш учун барча мавжуд саъй-ҳаракатларни сафарбар қилишга тўлиқ тайёрлиги билдирилди.

Учрашув якунлари бўйича мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни янада фаоллаштириш, биргаликда иш олиб бориш бўйича аниқ йўналишлар белгилаб олинди ва жорий йилда Ўзбекистонга режалаштирилган олий ва юқори даражадаги ташрифларга пухта тайёргарлик кўриш, юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича бевосита ҳамкорлик механизми ишлаб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг