LABCREATOR Ўзбекистонда эритувчи прекурсорларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди*
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Чирчиқ» Кимё- индустриал технопаркида «LABCREATOR» компаниясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда технопарк матбуот хизмати хабар берди.
Компания кимё лабораториялари учун эритувчилар прекурсорларини қадоқлаш ва сақлашга ихтисослашган.
Лойиҳанинг асосий кўрсаткичлари:
- Инвестициялар ҳажми: биринчи босқичда 1 миллион АҚШ доллари;
- Ишлаб чиқариш қуввати: йилига 8,7 тонна маҳсулот;
- Тайёр маҳсулотни ички бозорга сотиш – 100%;
- Иш ўринлари: юқори малакали мутахассислар учун 7 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Ишлаб чиқариш корхонаси замонавий ва юқори технологик жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, бу халқаро стандартларга мос сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни кафолатлайди.