Kyoto Plaza Ўзбекистондаги меҳмонхона лойиҳаларини кенгайтиришни режалаштирмоқда

Kyoto Plaza Ўзбекистондаги меҳмонхона лойиҳаларини кенгайтиришни режалаштирмоқда

Kyoto Plaza Ўзбекистондаги меҳмонхона лойиҳаларини кенгайтиришни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Kyoto Plaza компанияси раиси ва бош ижрочи директори Юкио Шимизу билан учрашди.

Kyoto Plaza Hotels - Япония шаҳарларида кенг меҳмонхоналар тармоғини бошқарувчи етакчи оператор ҳисобланади.

Музокаралар давомида томонлар Урганч шаҳридаги жорий лойиҳа ҳамда Янги Тошкент ҳудудидаги янги ташаббусни муҳокама қилдилар. Шу билан бирга, инвестициявий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар конструктив мулоқотни давом эттириш ҳамда устувор соҳаларда амалий алоқаларни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг