Валюта курслари 05/11/2025
$1 – 11950.63
UZS – -0.18%
€1 – 13744.42
UZS – -0.3%
₽1 – 147.70
UZS – -0.06%
Қидириш
“Kungrad Salt Free Zone” саноат зонаси ташкил этилади

“Kungrad Salt Free Zone” саноат зонаси ташкил этилади

“Kungrad Salt Free Zone” саноат зонаси ташкил этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Қорақалпоғистон Республикасида тузни қайта ишлашни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Барсакелмес” туз конида қуйидагилар йўлга қўйилади:

2026 йилда камида 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш;

2026–2030 йилларда жами 200 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни жалб қилиш.

Қўнғирот туманидаги “Барсакелмес” туз кони ҳудудида чегараларда тузни қайта ишлашга ихтисослаштирилган “Kungrad Salt Free Zone” саноат зонаси ташкил этилади.

2025–2026 йилларда 50 гектар ер участкасида инвестиция лойиҳалари амалга оширилади, келгуси йилларда заруратдан келиб чиқиб, Саноат зонаси ҳудуди 200 гектаргача кенгайтириб борилади.

Саноат зонасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни бошлаган тадбиркорларга 5 йил муддатга “Нукус” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми берилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг