Валюта курслари 23/01/2026
$1 – 12136.92
UZS – 0.12%
€1 – 14191.70
UZS – 0.03%
₽1 – 159.99
UZS – 2.3%
Қидириш
Куала-Лумпурда Фарғона вилояти савдо ва логистика марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Куала-Лумпурда Фарғона вилояти савдо ва логистика марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Куала-Лумпурда Фарғона вилояти савдо ва логистика марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Фарғона вилояти савдо-логистика марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Марказнинг ишга туширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда Фарғона вилояти делегацияси, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Каромиддин Гадоев иштирок этди.

Тадбирда мазкур савдо-логистика марказида Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиш этилиши, бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини халқаро бозорга олиб чиқиш, экспорт ҳажмларини ошириш ҳамда Ўзбекистон ва Малайзия тадбиркорлари ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Қайд этилишича, ушбу марказ Фарғона вилояти корхоналари учун Жануби-Шарқий Осиё бозорига чиқишда муҳим майдон бўлиб, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилади.

Тадбир якунида иштирокчилар савдо-логистика марказида яратилган шарт-шароитлар, мавжуд имкониятлар ҳамда маҳсулотлар кўргазмаси билан яқиндан танишдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг