Кредит бюроларининг ахборот тизимларида киберхавфсизликни таъминлашга доир талаблар белгиланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Кредит бюроларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисида"ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3679-сон, 23.09.2025 й).
Мазкур Низом кредит бюроларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашга доир минимал талабларни белгилайди.
Низомга кўра, кредит бюроларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати ташкил этилади.
Шунингдек, кредит бюролари ахборот хавфсизлигига оид ички сиёсатни ишлаб чиқиши ва Марказий банк билан келишиши лозим.
Кредит бюролари фаолиятида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликнинг таъминланганлик даражасини баҳолаш бўйича рейтинг ахборот тизими Марказий банк томонидан юритилади.
Бундан ташқари, кредит бюролари ахборот тизимларидан маълумотларнинг рухсатсиз узатилиши ва тарқалишидан ҳимоялаш бўйича ДЛП (Дата Лосс Превентион) тизими жорий этилиши шарт.