Валюта курслари 21/10/2025
$1 – 12060.15
UZS – -0.4%
€1 – 14064.55
UZS – -0.74%
₽1 – 148.87
UZS – -0.15%
Қидириш
Korzinka IPOга чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда — Зафар Ҳашимов

Korzinka IPOга чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда — Зафар Ҳашимов

Korzinka IPOга чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда — Зафар Ҳашимов

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Anglesey Food кузатув кенгаши раиси Зафар Ҳашимов илк бор Korzinka компаниясининг IPOга чиқиши эҳтимоли ҳақида гапирди. Бу ҳақда тадбиркор Bloomberg агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Korzinka супермаркетлар тармоғи асосчисининг сўзларига кўра, у акцияларнинг илк оммавий жойлаштирилиши (IPO) вариантларини кўриб чиқмоқда, аммо ҳозирча аниқ муддат белгиланмаган.

«Ўзбекистондаги хатарлар тўлиқ бошқариб бўладиган даражада, — деди Ҳашимов. — Мамлакатда амалга ошган ўзгаришлар орқага қайтмас тус олган», — дея унинг сўзларини келтиради Bloomberg.

Компанияда таъкидланишича, ҳозирда кейинги ривожланиш учун турли сценарийлар ўрганилмоқда, шу боис IPO бўйича аниқ изоҳ бериш ҳозирча эрта.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг