Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Кореялик инвесторлар Фарғона вилоятида таълим тизимини ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда

Кореялик инвесторлар Фарғона вилоятида таълим тизимини ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда

Кореялик инвесторлар Фарғона вилоятида таълим тизимини ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонада мактабгача таълим ва мактаб таълими соҳасини ривожлантиришга инвестиция киритиш истагида бўлган кореялик ишбилармонлар билан учрашди.

Кореянинг “Englishunt Inc.” компанияси президенти Чунгрим Хан билан бўлиб ўтган мулоқотда Фарғона шаҳрида инновацион таълим тизимига асосланган ва замонавий мактабгача таълим муассасаси лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Чунгрим Ханнинг корейс тили сертификати берувчи компания вакиллари билан биргаликда Фарғонада қўшма лойиҳалар устида ишлаш бўйича билдирган таклифи ҳам қўллаб-қувватланди.

“Global ecorea” компанияси бош директори Квак Юн Ён эса Фарғонада Корея тажрибаси асосидаги мактабгача таълим ташкилоти қурилиши бўйича ўз таклифларини тақдим қилди.

Вилоят ҳокими мазкур лойиҳалар Фарғона таълим тизими учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, ҳар томонлама кўмак берилишини маълум қилди.

Инвесторлар томонидан аниқ таклифлар тайёрланиши ва музокараларни давом эттиришга келишилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг