Валюта курслари 03/10/2025
$1 – 12099.72
UZS – 0.13%
€1 – 14223.22
UZS – 0.18%
₽1 – 148.90
UZS – 1.49%
Қидириш
Кончилик вазирининг биринчи ўринбосари Жаҳон банки билан ер ости сувларини бошқариш масалаларини муҳокама қилди

Кончилик вазирининг биринчи ўринбосари Жаҳон банки билан ер ости сувларини бошқариш масалаларини муҳокама қилди

Кончилик вазирининг биринчи ўринбосари Жаҳон банки билан ер ости сувларини бошқариш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Хамидова, вазирликнинг маъсул ходимлари ҳамда Жаҳон Банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақасида сув ресурслари бўйича амалиёти менежери Уинстон Ю бошчилигидаги делегация вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Жаҳон банки вакиллари билан ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш ва уларни бошқариш мавзуси муҳокама қилинди. Бу соҳада Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Туркия каби мамлакатларнинг тажрибалари ҳақида маълумот берилди.

Жаҳон банки вакиллари Ўзбекистонда ер ости сувларидан фойдаланишни назорат қилиш ва тежаш технологияларини жорий қилиш, шунингдек, 2025 – 2050 йилларга мўлжалланган ер ости сувларини бошқариш ва муҳофаза қилиш бўйича Стратегия ишлаб чиқиш лойиҳасини амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, мазкур лойиҳаларни Жаҳон банки томонидан молиялаштирилиши ҳамда грант маблағларининг ажратилиши юзасидан томонлар ўртасида фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг