Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 24/04/2025 Кон-геология вазирлигида Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги вакили билан учрашув ташкил қилинди

Кон-геология вазирлигида Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги вакили билан учрашув ташкил қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 23 апрель куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги департаменти директори билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда вазирнинг биринчи ўринбосари О.Насритдинходжаев, вазир ўринбосари У.Юсупов, “Тоғ-кон саноатида маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш илмий-амалий маркази” ДМ директори М.Илҳамов, Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги департаменти директори Нассер Албакрон иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ва геология соҳасидаги ислоҳотлар, икки томонлама ҳамкорлик алоқалари, инвестиция лойиҳаларида “Маҳаллий контент” улушини ошириш ва маҳаллийлаштириш йўналишларида ўзаро тажриба алмашинуви каби масалалар муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР