Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Комил Алламжонов АҚШдаги Ўзбекистон маслаҳатчи-элчиси этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Комил Алламжонов АҚШда Ўзбекистоннинг маслаҳатчи-элчиси этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан қабул қилинган фармойишга мувофиқ, Комил Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Қўшма Штатлардаги вакили — маслаҳатчи-элчи лавозимига тайинланди.
У бу билан бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари маслаҳатчиси лавозимини ҳам давом эттиради.