Валюта курслари 04/03/2026
$1 – 12209.86
UZS – 0.16%
€1 – 14170.76
UZS – -0.93%
₽1 – 157.53
UZS – 0.03%
Қидириш
Колл-центр – диний саволларга телефон орқали жавоб беради
Call-centr – diniy savollarga telefon orqali javob beradi

Колл-центр – диний саволларга телефон орқали жавоб беради

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан 2019 йилги муборак Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларига уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.

Эндиликда, мўмин-мусулмонлар шу йил 3 майдан 3 июнга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин (ибодат вақтларидан ташқари).

Бунинг учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинади:

90 9026910;

90 9170580;

93 5752832 (фақат аёл-қизлар учун, 08:00 дан 18:00 гача).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг