Валюта курслари 26/06/2025
$1 – 12531.78
UZS – 0.61%
€1 – 14538.12
UZS – 0.53%
₽1 – 159.82
UZS – 0.92%
Қидириш
Иқтисод 11/05/2025 Кобулдаги Ўзбекистон Савдо уйи тадбиркорлар учун янги имкониятлар очмоқда

Кобулдаги Ўзбекистон Савдо уйи тадбиркорлар учун янги имкониятлар очмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 10–13 май кунлари Афғонистон Ислом Республикасининг Кобул ва Мазори Шариф шаҳарларига Ўзбекистон тадбиркорларининг ташрифи доирасида қатор учрашувлар ва амалий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ташрифнинг дастлабки кунида Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов бошчилигидаги делегация аъзолари Афғонистоннинг озиқ-овқат ва фармацевтика соҳаларини тартибга солувчи масъул вазирликлар вакиллари билан учрашдилар.

Суҳбат чоғида афғон томони Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Афғонистон бозорига импорт қилишда амалга оширилиши лозим бўлган талаб ва мезонлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, афғон бозорида фаолият юритиш учун тадбиркорларимизга яратилган имкониятлар ва қулай шарт-шароитлар тақдим этилди.

🇺🇿 Делегация аъзолари Кобул шаҳрида Ўзбекистон маҳсулотлари учун ташкил этилган Савдо уйига ҳам ташриф буюрди. У ерда тадбиркорларимиз ўз маҳсулотларини жойлаштириш, савдо расталарида намойиш қилиш ва сотувга тайёрлаш жараёнларида фаол иштирок этдилар.

Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри савдо алоқаларини йўлга қўйиш, миллий экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бундай ташаббуслар орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун самарали ва аниқ механизмларни ишлаб чиқишга интилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг