Кобул Дусов 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси А. Мирзаханов раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига мувофиқ К. Дусов 5 нафар жабрланувчига (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасадди ва масъуллари, Чирчиқ шаҳри ИИБ Пробация бўлими катта инспектори) нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а” банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди ва 237-моддаси (ёлғон хабар бериш) 2-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
К. Дусовга Жиноят кодексининг 59, 61-моддаларига асосан 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Жиноят кодексининг 59-моддаси 8-қисми тартибида мазкур ҳукм билан тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг 2025 йил 24 февралдаги ҳукми билан тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил 5 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайиланди.
Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
К. Дусов томонидан “Facebook” ижтимоий тармоғида яратилган “Кабул Дусов” номли профил ҳамда “Telegram” месенжерида яратилган “Kobul Dusov/RASMIY KANAL/” номли канал фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланди.