Валюта курслари 09/01/2026
$1 – 12109.02
UZS – 0.63%
€1 – 14139.70
UZS – 0.56%
₽1 – 150.31
UZS – 0.68%
Қидириш
Картошканинг мини-туганакларига оид шартномаларни ҳисобга олиш тартиби белгиланди

Картошканинг мини-туганакларига оид шартномаларни ҳисобга олиш тартиби белгиланди

Картошканинг мини-туганакларига оид шартномаларни ҳисобга олиш тартиби белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ихтисослашган туманлардаги картошка етиштирувчи субъектлар билан илмий муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги картошканинг мини-туганакларига оид шартномаларни ҳисобга олиш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3713-сон, 26.11.2025 й.).

Низомга кўра, ҳар йили 1 мартгача Картошканинг “ин-витро” ўсимлиги, микро ва мини-туганакларини тайёрлаш ҳамда юқори авлодли уруғлик картошка етиштириладиган ҳудудлар ва етиштирувчи субъектларга қўйиладиган талабларга жавоб берувчилар танлаб олинади.

Танловда ғолиб бўлган картошка етиштирувчи субъектлар 3 иш кунида “Э-уруғ” ахборот тизимида юқори авлодли уруғлик картошка етиштирувчи субъектлар реестрига киритилади.

Танлов натижалари бўйича ахборот эълон қилинган вақтдан бошлаб 5 иш куни ичида танловда ғолиб бўлган картошка етиштирувчи субъектлар билан илмий муассаса ва (ёки) тадбиркорлар ўртасида “АгроДоcс” ахборот тизими орқали шартнома тузилади.

Бунда ушбу шартнома имзоланганидан сўнг «Э-уруғ» ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олинади.

“АгроДоcс” ахборот тизими орқали тузилган шартномалар ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда бу ҳақидаги маълумотлар «Э-уруғ» ахборот тизимида автоматик равишда акс эттирилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг