Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
"Капиталбанк"нинг соф фойдаси 2024 йил якунлари бўйича 1,8 трлн сўмдан ошди

"Капиталбанк"нинг соф фойдаси 2024 йил якунлари бўйича 1,8 трлн сўмдан ошди

"Капиталбанк"нинг соф фойдаси 2024 йил якунлари бўйича 1,8 трлн сўмдан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил якунлари бўйича "Капиталбанк"нинг халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) асосидаги соф фойдаси 1,8 трлн сўмдан ошди, бу эса ўтган йилга нисбатан 8% ўсишни ташкил этди.

Банкнинг активлари йил давомида 13,4%га ўсиб, 47,1 трлн сўмга етди. Капитал 38,3%га ошиб, 5,7 трлн сўмни ташкил этди, тақсимланмаган фойда эса 45%га ўсиб, 4,8 трлн сўмга етди.

Банкнинг фоизли даромадлари 41,7%га ўсиб, 6,8 трлн сўмни ташкил этди, комиссиялик даромадлари эса 17,4%га ўсиб, 5,7 трлн сўмга етди.

Жисмоний шахсларнинг депозитлари йил давомида 37,2%га ошиб, рекорд даражадаги 21,4 трлн сўмга етди. Кредит портфели эса 6,3%га ўсиб, 31,6 трлн сўмни ташкил қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг