Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Кант цемент заводи Ўзбекистондаги ваколатхонасини тугатади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Кант цемент заводи Ўзбекистондаги ўз ваколатхонасини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Akchabar нашрининг хабар беришича, тегишли қарор 17 октябрь куни корхонанинг навбатдан ташқари акциядорларнинг умумий йиғилишида маъқулланган.
Йиғилиш баёнига кўра, ваколатхонани тугатиш билан боғлиқ барча зарур ташкилий-ҳуқуқий ишларини амалга ошириш директорига топширилган. Шунингдек, компания низомидан Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритишни назарда тутувчи банд чиқариб ташланган.
Заводнинг ваколатхонаси аввал Ўзбекистонга цемент етказиб беришни мувофиқлаштириш ва ўзбек ҳамкорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш билан шуғулланган.