Валюта курслари 25/08/2025
$1 – 12357.09
UZS – -0.46%
€1 – 14330.52
UZS – -0.95%
₽1 – 153.49
UZS – -0.88%
Қидириш
Туризм 25/08/2025 Жондор туманининг Ушот қишлоғига расман “туризм қишлоғи” мақоми берилди

Жондор туманининг Ушот қишлоғига расман “туризм қишлоғи” мақоми берилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 23 август куни Бухоро вилоятининг Жондор туманида жойлашган «Ушот» туризм қишлоғининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Туризм қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги, вилоят туризм бошқармаси, Жондор тумани ҳокимлиги раҳбарияти, шунингдек, туризм соҳаси вакиллари, маҳаллий аҳоли ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, туризм қишлоқларининг иқтисодий ва маданий аҳамияти, чекка ҳудудларда хизматлар соҳасини диверсификация қилиш ва шу орқали ёшларнинг, аёлларнинг муқим бандлигини таъминлашга эришиш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар. 

Сўнг, Туризм қўмитаси томонидан Жондор туманининг Ушот қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилгани тўғрисидаги махсус сертификат тантанали равишда тақдим этилди.

Тадбир давомида туризм соҳаси вакиллари учун «Ушот» туризм қишлоғида янги ташкил этилган туристик объектлар билан таништириш мақсадида инфотур ташкил этилди. Меҳмонлар қишлоқдаги меҳмон уйлари, ҳунармандчилик устахоналари, “Ўзбек нон маданияти хонадони” ва бошқа туристик имкониятлар билан яқиндан танишдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг