Валюта курслари 29/09/2025
$1 – 12138.67
UZS – -0.5%
€1 – 14176.75
UZS – -1.06%
₽1 – 145.36
UZS – -0.5%
Қидириш
Жиззахда судья ёрдамчиси 300 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси 300 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси 300 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди судья ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Мирзачўл туманида яшовчи аёлнинг ишончига киради.

Хусусан, уни турмуш ўртоғи билан ўзаро ажримини тезлаштириб, эр-хотин ўртасидаги мол-мулкнинг бир қисмини олишида ёрдам бериш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у ўзининг хизмат хонасида сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда судья ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг