Валюта курслари 10/10/2025
$1 – 12123.38
UZS – 0.43%
€1 – 14094.64
UZS – 0.56%
₽1 – 149.19
UZS – 0.8%
Қидириш
Жиззах вилоятидаги болалар боғчалари тарбияланувчилари орасида овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари қайд этилди

Жиззах вилоятидаги болалар боғчалари тарбияланувчилари орасида овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари қайд этилди

Жиззах вилоятидаги болалар боғчалари тарбияланувчилари орасида овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари қайд этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жиззах вилоятининг Фориш туманида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида оммавий озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилди.

Туман ҳокимлиги маълумотига кўра, 9 октябрь куни соат 9:00 дан 16:00 гача бўлган вақт мобайнида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 37 нафар бола — 1-, 3-, 5- ва 7-сонли болалар боғчалари тарбияланувчилари тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Болалар иситма, кўнгил айниши, қорин оғриғи, ич кетиши ва заифликдан шикоят қилган.

«Шифокорлар томонидан ўтказилган эпидемиологик суриштирув давомида мурожаат қилиб келган болалар 2025 йил 8 октябрь куни мактабгача таълим муассасаларида биокефир, сир ва сариёғ каби маҳсулотлари истеъмол қилишганлиги аниқланиб, уларга анамнез ва биринчи текширувлар асосида “ўткир диарея” ташхиси қўйилди», — дейилади расмий баёнотда. Барча жабрланган болаларга шифохона шароитида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Аниқланишича, Жиззах вилояти санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг дастлабки хулосасига асосан Фориш тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 1, 3, 5 ва 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида оммавий заҳарланиш юзага келишида озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш, ишлов бериш жараёнларидаги санитария қоида ва нормаларининг бузилиши ҳолатлари мавжудлиги сабабли инсон организмида ошқозон ичак ҳазм қилиш тизимининг бузилишига олиб келиши мумкинлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми билан 082352/2025-24-фг сонли жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дея хабар берди туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР