Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 19/08/2025 Жиззах вилоятида катта миқдорда пора олган ҳоким ўринбосари қўлга олинди

Жиззах вилоятида катта миқдорда пора олган ҳоким ўринбосари қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жиззах вилоятида туман ҳокимининг ўринбосари катта миқдорда пора олганликда гумон қилиниб қўлга олинди, дея хабар берди ДХХ матбуот хизмати.

Ҳодиса июнь ойида Фориш туманида содир бўлган. Тергов маълумотларига кўра, мансабдор шахс қишлоқ хўжалиги корхонасидан аукционда ютилган 204 гектар суғориладиган ердан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолишда кўмак бериш эвазига 30 минг доллар талаб қилган. У, агар талаб бажарилмаса, ер майдонини туман захирасига олиб қўйиш билан таҳдид қилган.

Пора бериш схемасига кўра, 20 минг доллар дарҳол, қолган 10 минг доллар эса ҳосил йиғимидан сўнг топширилиши керак эди.

Ҳоким ўринбосари маблағнинг биринчи қисмини олаётганда қўлга олинди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда йирик миқдордаги фирибгарлик) ва 211-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда йирик миқдорда пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи қамоққа олинган бўлиб, унга 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид солмоқда. Тергов ишлари бошланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг