Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1123-сон) қабул қилинди.

Ушбу Қонуннинг мақсади жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Қонунга кўра, фуқаролар ҳаваскорлик спорти, шунингдек профессионал спорт билан спортчи, тренер, спорт ҳаками сифатида шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Спорт клуби спорт фаолияти билан шуғулланиш, спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш, шунингдек спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш мақсадида ташкил этилади.

Спортчи паспорти ягона намунадаги ҳужжат бўлиб, спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига мансублигини ҳамда спорт малакасини тасдиқлайди.

Спорт тури қоидаларига ва спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун ваколат берилган жисмоний шахс спорт ҳакамидир.

Давлат томонидан спортчи ҳамда тренерларга бир марталик ва ойлик тўлов (стипендия, нафақа ва бошқалар) шаклидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилиши мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг