Валюта курслари 10/10/2025
$1 – 12123.38
UZS – 0.43%
€1 – 14094.64
UZS – 0.56%
₽1 – 149.19
UZS – 0.8%
Қидириш
Jinchuan Group ва унинг ҳамкорлари Ўзбекистонда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлашга сармоя киритиш ниятида

Jinchuan Group ва унинг ҳамкорлари Ўзбекистонда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлашга сармоя киритиш ниятида

Jinchuan Group ва унинг ҳамкорлари Ўзбекистонда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлашга сармоя киритиш ниятида

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Илзат Касимов Хитой Халқ Республикасининг йирик саноат корхоналари - Jinchuan Group, Baide Chemical va Shandong Junan Ecological Agriculture Technology вакилларидан иборат делегация билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида Сурхондарё вилоятида фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик истиқболлари, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда тегишли инфратузилмани ривожлантириш учун инвестициялар жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида лойиҳа локацияларига ташрифни ташкил этиш, дастлабки ўрганишларни ўтказиш ва келгусидаги ҳамкорлик бўйича қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.

Jinchuan Group — Хитойдаги энг йирик саноат корпорацияларидан бири бўлиб, мамлакатнинг энг йирик 500 компанияси қаторига киради.

Компания рангли ва нодир металларни қазиб олиш ва қайта ишлашга ихтисослашган, жаҳон бўйича никель ишлаб чиқаришда 3-ўринда, кобальт ишлаб чиқаришда эса 4-ўринда туради. Йилига 1 миллион тоннадан ортиқ рангли металл маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг