Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 27/06/2025 JICA ва ИССВ Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга келишиб олди

JICA ва ИССВ Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Шоҳруҳ Гуламовнинг Япониянинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди. Делегацияга Иқтисодий тараққиёт департаментининг хусусий секторни ривожлантириш гуруҳи катта директори хоним Окумото Ясуё бошчилик қилди.

Томонлар хусусий сектор, инсон капиталини ривожлантириш ҳамда қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва устувор йўналишларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда Ўзбекистон-Япония маркази (UJC) томонидан кадрлар тайёрлаш, бизнес курслари ташкил этиш, маданий-маърифий алмашинувлар ва ёшлар орасида тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришдаги муҳим ҳиссаси алоҳида таъкидланди. Марказ фаолиятини янада мустаҳкамлаш, ўқув базасини модернизация қилиш ва янги қўшма дастурлар ишлаб чиқиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида Япониянинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида “Ўзбекистон-Япония инсон ресурсларини ривожлантириш маркази орқали тадбиркорлар салоҳиятини юксалтириш ва бизнес алоқаларини ўрнатиш” лойиҳасининг 3-босқичи доирасида япон техник ҳамкорлигига оид Баённома имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг