JICA ва БМТ Тараққиёт Дастури ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларнинг қўллаб-қувватлаш бўйича грант шартномасини имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) БМТ Тараққиёт Дастурига ўқув маркази учун асбоб-ускуналар сотиб олиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун касбий кўникмалар ва тадбиркорлик бўйича тренинглар ўтказиш учун 496 миллион ен миқдорида грант ажратди.
JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабарига кўра, лойиҳа ўзбек ёшлари ва аёллари, Сурхондарё вилоятидаги афғон фуқаролари ҳамда Афғонистоннинг чегарадош ҳудудларида яшовчи афғон аёлларининг иқтисодий мустақиллигини қўллаб-қувватлаш ва иш ўринларини яратиш, шу орқали Афғонистон фуқаролари яшайдиган ҳудуднинг иқтисодий тикланиши ва ижтимоий барқарорлашувига ҳисса қўшишга қаратилган.