Валюта курслари 09/07/2025
$1 – 12712.09
UZS – 0.28%
€1 – 14927.81
UZS – 0.36%
₽1 – 162.64
UZS – 1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 09/07/2025 Жеффри Сакс Ўзбекистонда СДГ мониторинги семинарида иштирок этди

Жеффри Сакс Ўзбекистонда СДГ мониторинги семинарида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 8–9 июль кунлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва Франция Тараққиёт Агентлиги (AFD) ҳамкорлигида “Ўзбекистонда ҳудудларда Барқарор ривожланиш мақсадларини мониторинг қилиш бўйича салоҳиятини ошириш бўйича семинар-тренинг” бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) Президенти, АҚШнинг Колумбия университети профессори, дунёга машҳур иқтисодчи Жеффрей Сачс иштирок этди.

Профессор Сачс ўз маърузасида глобал миқёсда СДҒлар (БРМ)га эришишдаги долзарб чақириқлар, Ўзбекистоннинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари ва ҳудудий мониторинг тизимларининг аҳамияти ҳақида тўхталди. У Ўзбекистон томонидан Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида амалга оширилаётган ишларни ижобий баҳолаб, халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Тадбирда, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Умид Абидхаджаев, АФД директори ўринбосари Антоин Чевалиер, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабин Маҳл ҳамда давлат органлари, илмий доиралар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Семинар давомида иштирокчиларга БРМнинг мазмун-моҳияти ва Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги ютуқлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Жумладан, Ўзбекистон умумий БРМ индекси бўйича дунё рейтингида 62-ўринда қайд этилган бўлиб, мамлакатнинг ўртача кўрсаткичи 73,1 баллни ташкил этади. Ушбу кўрсаткич минтақа ўртача даражаси (72,0)дан юқори бўлиб, 2015 йилдан буён +12,1 баллга ўсишини кўрсатмоқда.

Тадбир доирасида БРМ мониторинг платформаларини ишлаб чиқиш, геомаълумотлар ва замонавий статистик воситаларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда ер ресурсларидан фойдаланиш йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Профессор Сачс ва Франция Тараққиёт Агентлиги билан биргаликда Барқарор ривожланиш мақсадларини ҳудудлар даражасида мониторинг қилишни йўлга қўйиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур ҳамкорликни мамлакатимизнинг барқарор ва инклюзив ривожланиш йўлидаги муҳим қадам сифатида эътироф этади ва ушбу йўналишда халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканлигини билдиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг