Валюта курслари 05/12/2025
$1 – 11963.23
UZS – 0.43%
€1 – 13970.66
UZS – 0.7%
₽1 – 155.35
UZS – 1.28%
Қидириш
ЖЧ-2026 қуръа ташлаш: Ўзбекистон Португалия ва Колумбия билан K гуруҳидан жой олди

ЖЧ-2026 қуръа ташлаш: Ўзбекистон Португалия ва Колумбия билан K гуруҳидан жой олди

ЖЧ-2026 қуръа ташлаш: Ўзбекистон Португалия ва Колумбия билан K гуруҳидан жой олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий футбол жамоаси 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди.

Қуръа ташлаш маросими Вашингтон шаҳрида ўтди ва унда АҚШ ва Мексика президентлари, Канада бош вазири, машҳур футболчилар ҳамда миллий жамоалар мураббийлари, жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро иштирок этди.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон Португалия ва Колумбия билан бирга K гуруҳига тушди. Шунингдек, гуруҳда Янги Каледония, Ямайка ва Конго ўртасидаги плей-офф ғолиби ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон терма жамоаси биринчи учрашувини 17 июнь куни Колумбияга қарши ўтказади. 23 июнда Португалияга қарши ўйин бўлади, гуруҳ босқичидаги сўнгги беллашув эса 27 июнда ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг