Валюта курслари 27/11/2025
$1 – 11881.60
UZS – -0.46%
€1 – 13749.39
UZS – -0.14%
₽1 – 151.05
UZS – -0.34%
Қидириш
Жавоҳир Синдаров «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи» унвонига сазовор бўлди

Жавоҳир Синдаров «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи» унвонига сазовор бўлди
 

Жавоҳир Синдаров «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи» унвонига сазовор бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдаровга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвонини берилди.

Шахмат бўйича миллий терма жамоа аъзоси, Жаҳон кубоги совриндори, ушбу интеллектуал йўналишдаги юқори ютуқлари учун тақдирланди. Президент унинг хизматларини эътироф этиб, гроссмейстерга уч хонали хонадон совға қилди, унинг мураббийлари эса пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

Жавоҳир Синдаров Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган финалда ғалаба қозониб, Жаҳон кубогини қўлга киритди. Ҳал қилувчи беллашувда у Хитой шахматчиси Вэй И билан тай-брейкда ўйнаб, иккинчи раундда 1,5:0,5 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди ва тарихий натижага эришди.

Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан 200 дан ортиқ шахматчилар иштирок этди.

19 ёшли шахматчи «FIDE–2025 Жаҳон кубоги»да ғолиб бўлиб, на фақат мусобақа чемпиони, балки турнир тарихидаги энг ёш ғолибга айланди.

Унинг Гоадаги зафарли ютуғи амалдаги жаҳон чемпионининг асосий рақибини аниқловчи — Претендентлар турнирига йўл очди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг