Жавоҳир Синдаров Номзодлар мусобақасида 10-турда ғалаба қозонди

Жавоҳир Синдаров Номзодлар мусобақасида 10-турда ғалаба қозонди

Жавоҳир Синдаров Номзодлар мусобақасида 10-турда ғалаба қозонди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 9 апрель куни ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Номзодлар мусобақасининг 10-турида ҳиндистонлик шахматчи Рамешбабу Праггнанандха устидан қора доналар билан ўйнаб ғалаба қозонди. Праггнанандха 53-юришдан сўнг таслим бўлди.

Турнинг қолган партиялари дуранг билан якунланди: Аниш Гири Хикару Накамура билан очколарни бўлишди, Фабиано Каруана Вей И билан дуранг ўйнади, Андрей Есипенко ва Маттиас Блюбаум ўртасидаги баҳс ҳам дуранг билан якунланди.

Ушбу ғалабадан сўнг Синдаров 10 имкониятдан 8 очко жамғариб, турнирдаги етакчиликни сақлаб қолди. Иккинчи ўринни 6 очко билан Аниш Гири, учинчи ўринни эса 5 очко билан Фабиано Каруана эгаллаб турибди. 11-тур 11 апрель куни бўлиб ўтади ва унда Синдаров Каруанага қарши баҳс олиб боради.

Мусобақа икки даврали айланма тизим (14 тур) асосида ўтказилмоқда. Унинг мукофот жамғармаси 500 минг еврони ташкил этади, бош соврин эса амалдаги жаҳон чемпиони Доммараджу Гукешга қарши ўйнаш ҳуқуқидир.

Регламентга кўра, классик вақт назорати қўлланилади ва 40-юришгача дурангга келишиш тақиқланган. Тур ғолиби 48 минг евро олади, шунингдек ҳар бир иштирокчи ҳар ярим очко учун қўшимча равишда 3500 евро ишлаб топади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг