Валюта курслари 02/10/2025
$1 – 12084.10
UZS – 0.14%
€1 – 14197.61
UZS – 0.4%
₽1 – 146.72
UZS – 0.74%
Қидириш
Жасур Хўжаев жаҳон чемпиони бўлди

Жасур Хўжаев жаҳон чемпиони бўлди

Жасур Хўжаев жаҳон чемпиони бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон параатлетика терма жамоаси Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида яна бир медалга эга чиқди.

Ҳамюртимиз Жасур Хўжаев эркаклар ўртасида ядро отиш бўйича F32 тоифасида финал беллашувида иштирок этди ва мавсумдаги энг яхши натижаси — 9,96 метрни қайд этиб, жамоамиз хазинасига олтин медални олиб кирди.

Эркаклар ўртасида ядро отиш финалида (F32) натижалар қуйидагича тақсимланди: Жасур Хўжаев (Ўзбекистон) — 9,96 метр, Атанаcиос Константинидис (Греция) — 9,65 метр, Мохамед Наджиб (Жазоир) — 9,56 метр.

Шунингдек, жамоамизнинг бошқа спортчилари ҳам муваффақиятли қатнашишди: Ёрқинбек Одилов ва Илҳом Турғунов F57 тоифасида диск отиш финалига йўл олишди, Фахриддин Хамраев эса T12 тоифасида 400 метрга югуриш мусобақасининг ҳал қилувчи босқичига чиқди.

Ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 3 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза, жами 8 та медаль мавжуд.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг