Валюта курслари 24/10/2025
$1 – 12129.33
UZS – 0.23%
€1 – 14061.53
UZS – 0.21%
₽1 – 149.17
UZS – 0.78%
Қидириш
“Жарқўрғон тандир гўшти” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

“Жарқўрғон тандир гўшти” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

“Жарқўрғон тандир гўшти” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани ҳудудига хос бўлган “Жарқўрғон тандир гўшти” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Таом ҳудуднинг иссиқ ва қуруқ иқлими, яйловда боқилган ҳисори қўзилари гўшти, шунингдек арча шоҳлари билан тандирда пишириш технологияси билан ажралиб туради. “Жарқўрғон тандир гўшти” одатда 1,5–2 соат давомида +400 °С атрофида қиздирилган ер тандирда буғ ва иссиқликда пиширилади.

Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши “Жарқўрғон тандир гўшти” номи ва анъанавий тайёрлаш усулини ҳуқуқий ҳимоя қилади, сифат стандартларини мустаҳкамлайди ҳамда Сурхондарёнинг ҳудудий гастрономик брендини кенг тарғиб этиш имконини яратади.

Географик кўрсаткич — маҳсулотнинг муайян ҳудудга мансублигини билдирувчи ва айнан шу ҳудуднинг табиий-иқлимий ҳамда ижтимоий-маданий омиллари билан боғлиқ алоҳида сифат ва обрўни кафолатлайдиган интеллектуал мулк объекти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг