Валюта курслари 10/02/2026
$1 – 12320.34
UZS – 0.14%
€1 – 14614.39
UZS – 0.73%
₽1 – 159.36
UZS – -0.25%
Қидириш
Жанубий Кореянинг KTL компанияси "Ўзелтехсаноат" билан электротехника саноатини ривожлантириш ва маҳсулотларни сертификатлаш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жанубий Кореянинг "Korean Testing Laboratory" (KTL) делегацияси "Ўзелтехсаноат" уюшмасига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида томонлар электротехника саноатини ривожлантириш, синов ва сертификатлаш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув давомида келгусида амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма лойиҳалар, жумладан, техник салоҳиятни ошириш, кадрлар малакасини ривожлантириш ва грант асосидаги ODA дастурлари орқали кўмаклашиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Томонлар ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаш ва кейинги қадамлар бўйича келишиб олдилар.

Ташриф доирасида KTL вакиллари уюшма ҳузуридаги Eltechlab лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишиб, мавжуд синов инфратузилмаси ва техник имкониятларни юқори баҳоладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР