Валюта курслари 01/12/2025
$1 – 11940.95
UZS – 0.32%
€1 – 13814.49
UZS – 0.25%
₽1 – 152.68
UZS – 0.33%
Қидириш
Жанубий Корея Ўзбекистонга давлат харидлари тизимига сунъий интеллектни жорий этишда ёрдам беради

Жанубий Корея Ўзбекистонга давлат харидлари тизимига сунъий интеллектни жорий этишда ёрдам беради

Жанубий Корея Ўзбекистонга давлат харидлари тизимига сунъий интеллектни жорий этишда ёрдам беради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 26–27 ноябрь кунлари Сеул шаҳрида Корея Республикаси Ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида Жанубий Шарқий ва Шарқий Осиё мамлакатлари учун ташкил этилган “Давлат харидлари” мавзусида халқаро семинар-конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат харидлари сиёсати департаменти директори Сарвар Назаров Ўзбекистон делегацияси раҳбари сифатида иштирок этди.

Тадбирда 10 дан ортиқ мамлакат ва 100 яқин хорижий ҳамда кореялик мутахассислар иштирок этди.

26 ноябрь куни Сарвар Назаров иштирокчилар эътиборига Ўзбекистонда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, рақамлаштириш жараёнлари ва келгуси стратегик режалар ҳақида тақдимотни ҳавола қилди. Шу куни B2B ва B2G форматларида учрашувлар ҳам ўтказилди.

Конференция доирасида Ўзбекистон делегацияси ва Корея Республикаси Давлат харидлари хизмати (PPS) ўртасида алоҳида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида делегация томонидан мамлакатимизда охирги йилларда давлат харидлари соҳасида электрон давлат харидлари тизимини такомиллаштириш, очиқликни таъминлаш ва рақобатни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, давлат харидлари жараёнларини сунъий интеллект орқали автоматлаштириш ва таҳлилни чуқурлаштириш, харид жараёнларида коррупция хавф-хатарларини камайтириш, масъулият ва жавобгарликни ошириш, халқаро стандартларга мос назорат механизмларини жорий этиш ишлари алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Музокаралар якунида давлат харидлари соҳасида сунъий интелект технологияларини жорий этиш, соҳани рақамлашитириш, мутахассисларни тайёрлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва коррупцияга қарши тизимли механизмларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.

Шу билан бирга томонлар ўртасида “йўл харита” ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилиб, ушбу ҳужжат келгусида икки мамлакат давлат харидлари соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустахкамлашини, давлат харидлари тизимини инновацион технологиялар асосида ривожлантиришда муҳим қадам бўлишини таъкидладилар.

Томонлар ўзаро мулоқот ва тажриба алмашишни изчил давом эттиришга тайёр эканини билдирдилар.

Корея Республикаси - дунёдаги энг илғор электрон харидлар тизимига эга мамлакат. Уларнинг KONEPS платформаси сунъий интелект орқали тендерлардаги хатарларни аниқлайди, сохта таклифларни фильтрлайди ва миллиардлаб бюджет маблағларини тежайди. Корея Республикаси Давлат харидлари хизмати (PPS) — электрон харидлар, тендерларни автоматлаштирилган мониторинг қилиш ва инновацион харидлар бўйича жаҳонда етакчи ташкилотлардан бири ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг