Валюта курслари 14/01/2026
$1 – 12048.04
UZS – -0.42%
€1 – 14062.47
UZS – -0.51%
₽1 – 153.28
UZS – -0.35%
Қидириш
Жанубий Корея гранти асосида Ўзбекистон 100 та замонавий тез ёрдам автомобилини олади

Жанубий Корея гранти асосида Ўзбекистон 100 та замонавий тез ёрдам автомобилини олади

Жанубий Корея гранти асосида Ўзбекистон 100 та замонавий тез ёрдам автомобилини олади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегациясининг Корея Республикасига ташрифи доирасида 100 та замонавий тез тиббий ёрдам автомобилини етказиб бериш бўйича грант ажратиш тўғрисида меморандум имзоланди.

Хусусан, сафар доирасида вакилларимиз Корея Республикасининг “DK Consultants” компанияси масъуллари билан учрашув ўтказди. Мулоқотда соғлиқни сақлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув асносида мамлакатимизда "103" хизматини янада такомиллаштириш мақсадида компания томонидан ажратиладиган грант маблағи ҳисобидан 100 та тез тиббий ёрдам автомашинасини етказиб бериш бўйича қиймати 7 миллион АҚШ долларига тенг меморандум имзоланди.

Келишувга кўра, мазкур замонавий русумдаги транспорт воситаларини 2026 йилнинг биринчи ярмида харид қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, мулоқотда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасини давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга олиш ҳамда Республика ихтисослаштирилган эндикринология илмий-амалий тиббиёт марказида замонавий даволаш биносини барпо этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Учрашувда мезбон томон Ўзбекистон тиббиёти трансформацияси жараёнида фаол қатнашаётганидан мамнунлигини ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг