Валюта курслари 17/03/2026
$1 – 12091.22
UZS – 0.08%
€1 – 13844.45
UZS – 0.05%
₽1 – 149.16
UZS – -0.85%
Қидириш
Измирда 4-қаватдан қулаб тушган ўзбекистонлик аёл шифохонага ётқизилди

Измирда 4-қаватдан қулаб тушган ўзбекистонлик аёл шифохонага ётқизилди

Измирда 4-қаватдан қулаб тушган ўзбекистонлик аёл шифохонага ётқизилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, Наманган вилоятидан бўлган 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Севдора Ҳакимжонова Измир шаҳрида яшаган кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватидан қулаб тушиши оқибатида оғир жароҳатлар олган.

Ҳозирда у давлат шифохонасида даволанмоқда, унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Маълум бўлишича, жабрланувчи Туркия фуқароси билан исломий никоҳ асосида турмуш қурган бўлиб, ушбу никоҳ расман рўйхатдан ўтказилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган. Эри ва Севдора Ҳакимжоновада эшитиш ва нутқ билан боғлиқ нуқсонлар мавжуд.

Ушбу ҳолат юзасидан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, материаллар прокуратура томонидан кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиянинг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб, фуқаронинг соғлиғи ҳолати ва тергов жараёнларини назорат қилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг