Валюта курслари 19/09/2025
$1 – 12314.71
UZS – 0.49%
€1 – 14579.39
UZS – 0.43%
₽1 – 148.26
UZS – 0.25%
Қидириш
ИТБ, Ҳукумат ва УНИСEФ ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ислоҳотларни илгари сурмоқда

ИТБ, Ҳукумат ва УНИСEФ ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ислоҳотларни илгари сурмоқда

ИТБ, Ҳукумат ва УНИСEФ ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ислоҳотларни илгари сурмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ислом тараққиёт банки (ИТБ), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (ММТВ) ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (УНИСEФ) ўртасидаги стратегик ҳамкорлик доирасида мактабгача таълим муассасалари педагогларининг касбий ривожланишида туб ўзгаришларга олиб келадиган инновацияларни намойиш этиш мақсадида бугун ИТБ Президенти, доктор Муҳаммад Ал-Жассер Жаноби Олийларини юқори даражадаги ташрифи ташкил этилди.

Ўзининг Ўзбекистонга илк ташрифи доирасида доктор Муҳаммад Ал-Жассер Жаноби Олийлари Ўзбекистон таълим соҳасини мустаҳкамлашга қаратилган кўп миллион долларлик муҳим сармоявий ташаббус доирасида “Мактабгача таълим муассасалари директорлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти фаолияти билан танишди.

“Ушбу сармоялар Ўзбекистоннинг таълим тизимини модернизация қилишга бўлган қатъий интилишининг ёрқин далилидир,” — деди мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова. “Ўқитувчиларга сармоя киритиш орқали биз ҳар бир боланинг келажагига сармоя киритмоқдамиз.”

Ташриф давомида ММТВ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистон Республикасида сифатли мактабгача таълимдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси ИТБ томодан қўллаб-қувватланаётгани алоҳида таъкидланди. Мазкур лойиҳа доирасида 2,3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилиб, ММТВ ва УНИСEФ ҳамкорлигида 11 та вилоят Махорат марказлари такомиллаштиришмоқда ҳамда Тошкент шаҳрида сунъий интеллектга асосланган биринчи мультимедиа студияси ишга туширилиб, педагогик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича янги дастурлар хизматга киришишдан олдинги ва хизмат давомидаги босқичлар учун ишлаб чиқилмоқда.

"Ушбу лойиҳанинг гувоҳи бўлиш ҳақиқатан ҳам илҳомлантиради. Биз замонавий воситалар ўқитувчилар салоҳиятини очиб бераётганини ва инновацион ўқув дастури болаларнинг таълим олиш жараёнини тубдан ўзгартираётганини кўрмоқдамиз. Ўзбекистон ўз ёшларига сармоя киритиб, доимий фаровонлик сари йўл очмоқда. Ислом тараққиёт банки ушбу йўлда ҳамкор бўлишдан фахрланиб, Ўзбекистонда ва ундан ташқарида барқарор ривожланиш ва илғор таълим ислоҳотларини амалга оширишга содиқлиқлигини яна бир бор тасдиқлайди”, — деди доктор Муҳаммад Ал-Жассер Жаноби Оилйлари.

Мактабгача таълим соҳасидаги лойиҳадан ташқари, уч томонлама ҳамкорлик Ўзбекистон таълим соҳасидаги энг йирик инвестиция — умумий қиймати 220 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи СмартEД лойиҳасини ҳам амалга оширмоқда.

Мазкур ташаббус доирасида Ўзбекистонда таълим ислоҳотини қўллаб-қувватлаш, жумладан, инклюзив таълим моделларини синовдан ўтказиш, миллий ўқув дастури ва баҳолаш тизимини янгилаш, шунунгдек сифатни назорат қилиш механизмларини кучайтиришни қўллаб-қувватлаш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда ЮНИСEФ умумий қиймати 19,2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги битимларни имзоладилар.

“Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистон таълим соҳасига киритаётган инвестицияси ҳам ўз вақтида, ҳам стратегик жиҳатдан муҳим бўлиб, ҳукуматнинг инсон капиталини ривожлантириш мақсадига тўлиқ уйғун келади,” - деди УНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Кастижио. Кичик ёшдаги болаларга таълим беришнинг самараси жуда катта Бундан ташқари, ўқув дастурларини ислоҳ қилишга эътибор қаратиш долзарб ва барқарор таълим тизимини яратишга асос бўлади”, деди у.

Мазкур қўллаб-қувватлаш дунё миқёсидаги ўқув инқирози ва мактабгача таълимнинг ижобий таъсирини тасдиқловчи далиллар ортиб бораётган бир даврда амалга оширилмоқда. Тобора кўпайиб бораётган далиллар шуни кўрсатмоқдаки, юқори сифатли мактабгача таълим олган ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган оилалардаги болалар олий таълимни давом эттириш, яхшироқ даромад топиш ҳамда жиноят тизими билан камроқ тўқнаш келиб, мазмунли ҳаёт кечириш эҳтимоли анча юқори бўлади. Бироқ кўплаб ҳудудларда мактабгача таълим ўқитувчилари ҳануз энг паст малакага эга бўлиб қолмоқда, бу эса ўқитувчиларни тайёрлашни кучайтириш ва ҳар бир болага муваффақиятга эришиш имкониятини беришга қаратилган сармояларнинг ниҳоятда зарурлигини таъкидлайди.

ИТБ учун бу ташаббуслар аъзо мамлакатлар билан Ҳамкорлик стратегиясига (2022–2026) мувофиқдир. Унда барқарор ўсишни қўллаб-қувватлаш учун инсон капиталини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг