Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Ўзбекистон 26/05/2025 Италия Бош вазири 28–29 май кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Италия Бош вазири 28–29 май кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

(Архив сурат — Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Италия Республикаси Бош вазири Жоржия Мелони 2025 йил 28–29 май кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

Олий даражадаги музокаралар ва учрашувлар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Италия ҳукумат раҳбарининг ушбу ташрифи аввалроқ 2025 йил 25–26 апрель кунлари ўтказилиши мўлжалланган эди, бироқ Рим Папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Италиядаги тадбирлар ўзгаргани сабабли, ташриф кейинги муддатга кўчирилган.

Ташриф доирасида томонлар Ўзбекистон–Италия ҳамкорлигининг асосий йўналишлари, жумладан: савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициявий ҳамкорлик, саноат кооперацияси, маданий ва гуманитар соҳадаги муносабатларни муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг