Валюта курслари 06/10/2025
$1 – 12060.48
UZS – -0.32%
€1 – 14156.59
UZS – -0.47%
₽1 – 146.97
UZS – -1.3%
Қидириш
Истеъмолчиларга саккиз ой ичида 906 миллиард сўмдан ортиқ кэшбэк қайтарилди

Истеъмолчиларга саккиз ой ичида 906 миллиард сўмдан ортиқ кэшбэк қайтарилди

Истеъмолчиларга саккиз ой ичида 906 миллиард сўмдан ортиқ кэшбэк қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Истеъмолчилар учун қўшимча рағбат сифатида жорий қилинган кешбек тизими нафақат аҳолининг чек талаб қилиш маданиятини ошириш билан бир қаторда хуфиёна иқтисодиётнинг олдини олишда муҳим инструментлардан бири бўлмоқда.

Жорий йилнинг январь - август ойларида жами 976,1 мингта харид чеки бўйича аҳолига 906,6 млрд сўм миқдорида кешбек қайтариб берилди. Биргина август ойида (26-сентабр ҳолатига) истеъмолчиларга 121,8 млн чек учун 99,8 млрд сўмдан ортиқ кешбек тўланган.

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, август ойида энг катта кэшбэк тўловлари Тошкент шаҳрида — 41,8 миллиард сўм, Тошкент вилоятида — 8,2 миллиард, Фарғона вилоятида — 7,1 миллиард, Самарқанд вилоятида — 6,9 миллиард ва Наманган вилоятида — 5,2 миллиард сўмни ташкил этган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, агар тадбиркор солиқ ҳисоботини тақдим этмаган ёки бир миллион сўмдан ортиқ қарзи мавжуд бўлса, ёки харидор шубҳали шахслар рўйхатига киритилган бўлса, шунингдек, чек маълумотлари нотўғри киритилган ёки солиқ органларининг ахборот тизимига келиб тушмаган ҳолларда кэшбэк ҳисобланмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 255-сонли қарорига асосан, август ойида 35 миллион чек бўйича жами 38 миллиард сўмдан зиёд кэшбэк тўлаш рад этилган.

Харид қийматининг 1 фоизи миқдоридаги кэшбэк онлайн-чек Soliq мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган ойдан кейинги ойнинг 25 санасидан кейин тўлаб берилади. Тадбиркорларнинг солиқ ҳисоботлари ва қарздорлик ҳолати ҳақидаги маълумотлар реал вақт режимида янгиланиб боради, шундан сўнг кэшбэк ҳисобланиши тасдиқланади. Тўлов ҳолатини Soliq мобил иловаси орқали текшириш мумкин.

Кэшбэк қайтариш учун ойлик лимит белгиланган.

Истеъмолчилар 60 баравар ҳисоб-китоб базавий қийматига тенг (24,72 млн сўм) харидлар учун 247 200 сўмгача кэшбэк олишлари мумкин.

Ягона ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар эса юқори миқдордаги кэшбэк олиш ҳуқуқига эга — 4,12 миллион сўмгача бўлган харидлар учун 441 428 сўмгача.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг