Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 13/06/2025 Истанбулдан Тошкентга одам савдосида айбланаётган Ўзбекистон фуқароси экстрадиция қилинди

Истанбулдан Тошкентга одам савдосида айбланаётган Ўзбекистон фуқароси экстрадиция қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикасидаги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари кузатувида, Интерпол каналлари орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларимиз томонидан одам савдоси учун қидирилаётган ва узоқ вақт давомида Туркия ҳудудида яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси (аёл Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди.

Жиноятчи аёл сотиш ва эксплуатация мақсадида қизларга юқори маош ваъда бериб, уларни Туркияга олиб борган. У ерда қизларнинг паспортларини тортиб олиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.

Интерполнинг Тошкент ва Анқара Миллий марказий бюролари ўртасида олиб борилган ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар ва тезкор-ахборот кузатуви натижасида жиноятчининг қаердалиги аниқланди ва у қамоққа олинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг илтимосномаси Туркия ваколатли органлари томонидан қаноатлантирилганидан сўнг, қидирувдаги шахс топилди ва Интерпол Миллий Марказий Бюроси ходимлари кузатувида кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Ўзбекистонга олиб келинди.

Икки давлатнинг Интерпол миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва тезкор ҳамкорликлари туфайли муваффақиятли қўшма фаолиятнинг ибратли намунаси юзага келди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг