Истанбулдаги Ўзбекистон консулхонаси Сайёра Эргашалиева ва Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши билан боғлиқ ишни назорат қилмоқда
Истанбулдаги Ўзбекистон консулхонаси Сайёра Эргашалиева ва Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши билан боғлиқ ишни назорат қилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги консулхонаси жазони ижро этиш муассасасида Сайёра Эргашалиева ва Дурдона Ҳакимованинг ўлимига алоқадорликда айбланаётган Д. Турдимуротов ва Г. Камолхожаев билан учрашув ўтказди.
Ишнинг адолатли кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида консулхона «Ўзбек аёллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» жамоат ташкилоти билан ҳамкорликда тергов жараёни устидан назоратни амалга ошириш учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Содир этилган жиноят юзасидан қўзғатилган жиноят иши консулхона томонидан доимий назоратга олинган.
Шунингдек, «Ўзбек аёллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» ташкилоти билан ҳамкорликда консулхона С. Эргашалиеванинг ота-онасига тўлиқ консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатди ҳамда уларнинг Ўзбекистонга қайтиб келишини таъминлади. Ушбу чора-тадбирлар фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва фожиали ҳодиса бўйича тергов доирасида адолат тамойилларига риоя этишга қаратилган.