Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Ўзбекистон 21/08/2025 Истанбулда ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси: Бош консуллик вазиятга изоҳ берди

Истанбулда ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси: Бош консуллик вазиятга изоҳ берди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 17 август куни Туркия Республикасининг Истанбул шаҳри, Умрание туманида Самарқанд вилоятидан келиб вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келган, 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси Н.С. эри, Ўзбекистон фуқароси У.С. томонидан рашк оқибатида пичоқлаб ўлдирилди.

Истанбул полицияси томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида гумондор 18 август куни эрталаб Умрание ҳудудида қўлга олинди. Шунингдек, жиноятчини яширинишда ёрдамлашганликда гумон қилинаётган, асли Жиззаҳ вилоятидан бўлган B.O. ҳам полиция томонидан ушланди.

Суриштирув ишлари якунига етгач, 19 август куни гумонланувчиларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Бош консуллиги марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш учун барча зарур ҳужжатлар тўлдирилганини, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан бу борада ҳар томонлама ёрдам берилаётгани ҳақида хабар бермоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг