Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Иқтисод 21/05/2025 ИССВ ва Ветнамнинг ROX GROUP компанияси Англашув Меморандумини имзолади

ИССВ ва Ветнамнинг ROX GROUP компанияси Англашув Меморандумини имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ИССВ ва Ветнамнинг ROX GROUP компанияси ўртасида йирик инвестициявий ва қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Ўзаро англашув меморандуми имзоланди. 

Келишув доирасида Тошкент ва Бухоро шаҳарларида кўп функцияли турар-жой мажмуаларини қуриш режалаштирилган. Бу мамлакат шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим қадам бўлади. 

ROX GROUP 1996 йилда ташкил этилган Ветнам компанияси бўлиб, кўчмас мулк, технология, меҳмонхона бизнеси ва молиявий хизматлар кўрсатишга ихтисослашган. У 2000 дан ортиқ ходимга эга ва ўзининг халқаро миқёсдаги, жумладан, Европа бозорларидаги фаолиятини жадал кенгайтириб бормоқда. 

Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон-Ветнам иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлашда янги истиқболларни очиб беради, шунингдек, Ўзбекистон қурилиш саноатига замонавий технологиялар ва халқаро тажрибани жалб этишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг