ИССВ ва IFC ҳамкорликнинг янги соҳаларида келишиб олдилар — UzDaily.uz
Валюта курслари 09/09/2025
$1 – 12439.41
UZS – -0.65%
€1 – 14583.96
UZS – -0.34%
₽1 – 151.87
UZS – -1.19%
Қидириш
ИССВ ва IFC ҳамкорликнинг янги соҳаларида келишиб олдилар

ИССВ ва IFC ҳамкорликнинг янги соҳаларида келишиб олдилар

ИССВ ва IFC ҳамкорликнинг янги соҳаларида келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 8 сентябрь куни ИССВ раҳбари Лазиз Кудратов Халқаро молия корпорацияси (IFC)нинг Туркия ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Вибке Шлёмер бошчилигидаги делегация билан учрашди. Томонлар ҳамкорлик натижаларини сарҳисоб қилдилар ҳамда янги йўналишларни белгилаб олдилар.

Вибке Шлёмер Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг очиқлиги ва инвесторлар учун қулай муҳит яратишга йўналтирилганини алоҳида таъкидлади. Муҳим ютуқлар қаторида “Scaling Solar” дастури доирасида қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши учун инвестор жалб этиш бўйича илк битим қайд этилди. Ушбу тажриба кейинги энергетика лойиҳалари учун андоза сифатида хизмат қилмоқда.

Учрашувда соғлиқни сақлаш, таълим ва энергетика соҳаларида ДХШни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар IFCънинг мамлакатимиз хусусий секторини ривожлантиришда муҳим роль ўйнаётганини, молиявий ресурсларга кириш имконини таъминлаш, консультация ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга кўмаклашаётганини қайд этдилар.

Шунингдек, инвестиция қонунчилигини такомиллаштириш ва миллий компанияларнинг молиявий бошқарув соҳасидаги салоҳиятини оширишга эътибор қаратилди. Бу уларнинг халқаро капитал бозорларига чиқишига замин яратади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашини ривожлантириш ҳамда унда ИФС иштирокини кенгайтиришга қизиқиш билдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг