ИССВ раҳбари Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши инвесторлари билан бизнес муҳитини яхшилаш масалаларини муҳокама қилди
ИССВ раҳбари Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши инвесторлари билан бизнес муҳитини яхшилаш масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 апрель куни ИССВ вазири Лазиз Кудратов Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига (GCC) аъзо мамлакатларнинг етакчи компаниялари раҳбарлари ҳамда уларнинг халқаро ҳамкорлари билан учрашув ўтказди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад инвесторларнинг маҳаллий бозордаги фаолияти давомида юзага келаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этишдан иборат бўлди.
Мулоқотда ACWA Power, Masdar, Vision Invest, DataVolt, Saudi Tabreed, TAQA WS, Metito Utilities каби йирик корпорациялар вакиллари иштирок этишди.
Томонлар қўшма ташаббусларни амалга оширишнинг долзарб жиҳатларини батафсил кўриб чиқиб, солиқ имтиёзлари ва давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Жорий лойиҳаларнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, уларнинг самарали ижросини таъминлаш мақсадида тартибга солиш муҳитини оптималлаштириш йўллари белгилаб олинди.
Бундан ташқари, учрашувда техник ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида шаҳарсозлик қоидалари ва янги қувватларни ягона тармоққа интеграция қилиш шартлари кўриб чиқилди, бу эса пойтахт ва ҳудудларда инвестициявий ташаббусларнинг барқарор амалга оширилишига хизмат қилади.
Учрашув якунлари бўйича ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, инвестиция муҳитини яхшилаш мақсадида қонунчиликка