Валюта курслари 25/02/2026
$1 – 12187.68
UZS – -0.4%
€1 – 14366.84
UZS – -0.51%
₽1 – 159.09
UZS – -0.01%
Қидириш
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2025 йилда ташқи инвестицияларни жалб этиш натижалари эълон қилинди

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2025 йилда ташқи инвестицияларни жалб этиш натижалари эълон қилинди

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2025 йилда ташқи инвестицияларни жалб этиш натижалари эълон қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Иссиқлик электр станциялари” АЖ мамлакатимизда электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи асосий генерация тизими ҳисобланади.

Жамият олдида турган устувор вазифалардан бири – бу инвестиция лойиҳалари асосида янги ишлаб чиқариш қувватларини жорий этиш, мавжуд генерация манбаларини модернизация қилиш этиб белгиланган.

Агар, 2016 йилга қадар тизимда янги жорий этилган замонавий энергоблокларнинг жами қуввати 505 МВтни, яъни жами ишлаб чиқариш қувватларининг 5 фоизини ташкил этган бўлса, сўнгги йиллар давомида амалга оширилган инвестиция лойиҳалари натижасида бу кўрсатгич
6711 МВтга етказилди ҳамда иссиқлик электр станциялари амалдаги қувватларининг 51 фоизини ташкил қилмоқда.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2025 йилда инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 3,27 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган
18 та йирик инвестиция лойиҳаси асосида 443,2 млн. АҚШ долларини ўзлаштириш белгиланган эди. Амалда эса, йил давомида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 583,84 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилиб, режа кўрсаткичи 131,7 фоизга бажарилди.

Жумладан, 2025 йилда Тошкент шаҳри Сергели туманида когенерация лойиҳаси амалга оширилди. Бу ерда Туркиянинг “ILTEKNO” компанияси билан ҳамкорликда қуввати 2,3 МВт бўлган когенерация қурилмаси ўрнатилди. Ушбу қурилма йилига 18 млн. кВт·соат электр энергияси ва 75 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқариб, 1 та мактаб ва 51 та кўп қаватли уйни иссиқлик билан таъминлайди.

Шунингдек, Юнусобод туманидаги 4-сон иссиқлик маркази ҳудудида қуввати 100 МВт бўлган газ-поршенли электр станцияси барпо этилди. Хитойнинг “CNTIC” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган мазкур лойиҳа доирасида Rolls-Royce компаниясининг 70 та MTU модулидан иборат когенерацион ускуналар ўрнатилди. Натижада Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларидаги 1846 та объект, жумладан 1400 та аҳоли хонадони доимий иссиқлик энергияси билан таъминланди, 292 минг хонадонга электр энергияси етказиб бериш барқарорлашди.

2025 йилда амалга оширилган йирик лойиҳалардан яна бири - Толимаржон иссиқлик электр станциясида умумий қуввати 1065 МВт бўлган замонавий буғ-газ қурилмаларининг ишга туширилиши бўлди. Лойиҳанинг умумий қиймати 944,8 млн. доллар бўлиб, у Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди. Қурилиш ишлари Испания, Япония ва Туркиянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилди. Натижада станция йилига 8 млрд. кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлди ҳамда 300 млн. кубметр табиий газ тежалишига эришилди.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш бўйича, бугунги кунда Япониянинг “Mitsubishi Corporation”, “Itochu”, Испаниянинг “Intecsa Ingeniera Industrial S.A.”, Туркиянинг “Çalik Enerji”, “Sekerci Endustriyel Ic ve DIS TIC”, “Pales Mühendislik Yatirimlari San.Tic.A.Ş” ва “Iltekno”  компаниялари ҳамда ЕТТБ, ОТБ, Япониянинг “JICA”, Хитойнинг давлат тараққиёт банки билан самарали ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, жаҳонда “Катта учлик” гуруҳига кирувчи АҚШнинг “Fitch Ratings” рейтинг агентлиги “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг халқаро индикатив рейтингини “BB” “Барқарор” даражада баҳолади ва Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтингига тенглаштирди. Мазкур рейтинг, “Иссиқлик электр станциялари” АЖни жаҳоннинг инвестиция бозорларида аниқ ва равшан бизнес стратегиясига, шаффоф молиявий ҳолатига ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга корхона сифатида танитади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг